09:16, 17 Февраль 2024 | GMT +5
Кучли шамол, туман, яхвонлик – 17 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” 2024 йил 17 февраль куни Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз маълумотларини эълон қилди.
Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан Қозоғистон Республикасининг жануби, жануби-ғарбий, шарқий ва жануби-шарқида қор ёғади.
Шунингдек, кечаси Алмати ва Манғистау вилоятларида кучли қор ёғади. Қозоғистон бўйлаб шамол кучаяди, жанубда, жануби-шарқда туман, жануби-ғарбда яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.