Кучли иссиқ туфайли Франциядаги сайёҳлик объектларининг иш вақти қисқартирилди

ASTANA. Kazinform — Франциянинг шимоли-ғарбидаги 24 та департаментда кучли иссиқ муносабати билан энг юқори — қизил хавф даражаси эълон қилинди. Шу сабабли Париждаги қатор сайёҳлик объектлари иш вақтини қисқартирди, деб хабар беради Euronews.

жара в США
Фото: Seth Wenig/AP

Эйфель минораси маъмуриятининг маълум қилишича, Франция пойтахтида юқори ҳарорат кузатилаётгани сабабли шанба ва якшанба кунлари мажмуа махсус тартибда соат 16:00 да ёпилади.

Шунингдек, Лувр музейи ҳам душанба кунини қўшган ҳолда ҳар куни соат 16:00 да ишини якунлайди. Орсе музейи эса шанбадан чоршанбагача ташриф буюрувчиларни фақат соат 17:00 гача қабул қилади.

Météo-France метеорология хизмати маълумотига кўра, мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги 24 та департаментда қизил даражадаги огоҳлантириш жорий этилган. Бу тахминан 22 миллиондан ортиқ аҳолини қамраб олади.

Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати 35–38 даражагача кўтарилса, Бургундиядан Пеи-де-ла-Луар минтақасигача бўлган айрим жойларда 39 даражага етиши кутилмоқда.

Франциянинг қолган ҳудудларининг аксариятида эса тўқ сариқ даражадаги хавф сақланиб қолмоқда. Мамлакат аҳолиси 14 июль — Бастилия олиниши куни байрамига тайёргарлик кўраётган бир пайтда кучли иссиқ таъсири янада кучайган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу май ойидан бери Францияни қамраб олган учинчи кучли иссиқ тўлқини ҳисобланади.