Кучли циклон Ҳидистон соҳилларига яқинлашиб қолди, 3,5 млнга яқин киши эвакуация қилинди

YANGI DEHLI. Kazinform – Ҳиндистоннинг шарқидаги Одиша ва Ғарбий Бенгалиянинг соҳилдаги ҳудудларига «Яас» циклони яқинлашиши туфайли бу жойлардан тахминан 3,5 млнга яқин киши хавфсиз жойларга етказилди. Бу ҳақда Kazinform NDTV телеканалига таяниб хабар беради.
None
None

Телеканал ахборотига кўра, Одишада 3 млнга яқин, Ғарбий Бенгалияда эса ярим млнга яқин киши ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган. Аҳоли йирик тропик довул яқинлашаётган ҳудудларни тарк этмоқда.

Ҳиндистоннинг миллий метеорология хизмати фаразларига кўра, «жуда кучли циклон» мақомини олган «Яас» яқин соатлар ичида Парадип шаҳри ва Сагар ороллари оралиғидаги соҳилга дастлабки зарбасини беради.

Бенгал кўрфази томондан яқинлашиб келаётган циклон ўзи билан бирга кучли ёмғир ва 51,3 м/с тезликдаги довулни бошлаб келади.

Балиқчиларга денгизга чиқмаслик тавсия этилган. Ғарбий Бенгалиянинг пойтахти Калькутта аэропортида парвоз тўхтатилган. Ҳокимият касалхоналар ва соғлиқни сақлаш муассасаларига ташкилотларнинг узлуксиз электр энергияси ва тиббий кислород билан таъминланиши учун зарур чораларни кўришни маслаҳат берди.

Сўнгги хабарлар