16:48, 11 Январь 2024 | GMT +5
Куала-Лумпурда дунёдаги иккинчи энг баланд осмонўпар бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Чоршанба куни Куала-Лумпур марказида баландлиги 679 метр бўлган Merdeka 118 биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Samsung C&T.
Умумий майдони тахминан 673,9 минг квадрат метр бўлган осмонўпар бино кўп функцияли бино ҳисобланади. Унда офислар, ҳашаматли меҳмонхона ва савдо маркази жойлашган.
Merdeka 118 БААдаги 828 метр баландликдаги Бурж Халифадан кейин дунёдаги иккинчи энг баланд бино ва иншоотдир.