"Крокус"даги жабрланганлар сони 152 нафарга етди
ASTANА. Кazinform - Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва вилоятидаги бош бошқармасининг янгиланган маълумотларига кўра, “Крокус Сити Холл”даги теракт жабрланувчилари сони 152 нафарга етди, деб хабар беради TASS.

“Террорчилик ҳаракати натижасида 285 киши (шундан 8 нафари бола) жабрланди, жумладан, 133 киши (шундан 3 нафари бола) ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 147 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари вайроналарни тозалашда давом этмоқда. Кечаси ишга оғир техника қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москва шимоли-ғарбидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида отишма содир бўлиб, камуфляж кийган одамлар тинч аҳолига қарата ўт очган эди.
Россияда 24 март Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.