08:27, 19 Май 2023 | GMT +5
Крит ороли яқинида 5,1 магнитудали зилзила юз берди
AFINY. TASS - Kazinform – Пайшанба куни кечқурун Крит ороли яқинида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Афина геодинамик институти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
Ахборот манбасига кўра, зилзила эпицентри Ираклион шаҳри яқинидаги денгизда бўлган. Манба тахминан 9 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва йўқотишлар ҳақида маълумот йўқ.