Binance криптобиржасини реклама қилгани учун Криштиану Роналдудан 1 миллиард доллар талаб қилинмоқда

Роналду
Фото: sports.kz

Бир гуруҳ инвесторлар дунёнинг энг йирик криптовалюта биржаси Binance рекламаси учун 1 миллиард доллардан ортиқ товон пули талаб қилиб, футболчи Криштиану Роналдуга қарши судга мурожаат қилишди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Инвесторларнинг таъкидлашича, Binance билан боғланган NFT токенлари тўпламини тарғиб қилган Роналду уларни зарар келтирадиган сармояга жалб қилган.

BBC изоҳ учун Роналду ва криптовалюта биржаси Binance билан боғланди ва жавоб кутмоқда.

2022 йил ноябрь ойида Binance Роналдунинг виртуал ҳайкалчалари бўлган NFT токенларнинг биринчи партиясини (блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда яратилган рақамли санъат асарлари) сотишни бошлади.

Футболчи ўз мухлисларига "кўп йиллар давомида қўллаб-қувватлаганликлари учун" миннатдорчилик билдирмоқчи эканлигини айтди.

Роналду, шунингдек, токен харидорларига ушбу ашё “NFT дунёсини ўзгартириши ва футболни кейинги босқичга олиб чиқиши" ҳақида ваъда берди.

Бироқ, 2022 йилнинг ноябрида Роналду коллекциясидаги 77 долларга сотилган энг арзон NFT токени бир йилдан сўнг атиги 1 долларга баҳоланди.

Сўнгги хабарлар
telegram