Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидан иккита ўйинга чақирув олди

None
ASTANА. Кazinform – Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасининг 38 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидаги иккита ўйинга таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири TASSга таяниб.

Португалиялик футболчилар Лихтенштейн (23 март) ва Люксембург (26 март) жамоалари билан куч синашади. Бош мураббий Роберто Мартинес қайд этилган ўйинларга Криштиану Роналдуни таклиф қилишга қарор қилди.

Бу бельгиялик мутахассиснинг Португалия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги илк учрашувларидир.

У ЖЧ-2022дан сўнг истеъфога чиққан Фернандо Сантоснинг ўрнини эгаллади. Қатарда бўлиб ўтган ЖЧда португалиялик футболчилар 1/4 финалда Марокаш термасига имкониятни бой бериб (0:1) мусобақани эрта якунлади.

38 ёшли Роналду 2003 йилдан буён ўз мамлакати терма жамоаси таркибида ўйнаб келмоқда. У қайд этилган 196 та ўйинда 118 та гол муаллифига айланди ва 43 та голли узатмани амалга оширди.

Фото: CLAUDIO VILLA/GETTY IMAGES

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар