Криштиану Роналду миллий чемпионатда гол уриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IIFHS) маълумотларига кўра, Роналду «Аш-Шабаб» жамоасига қарши ўйинда иккита гол муаллифига айланди.
Бу билан у миллий чемпионатдаги 516 ва 517-голларини киритиб, австриялик ва чехословакиялик ҳужумчи Йозеф Бицан ва венгриялик Ференц Пушкашни ортда қолдирди. Улар 515 та гол уришди ва рекордни узоқ вақт сақлаб қолишди.
Ушбу рейтингда минтақавий лигаларда урилган голлар ҳисобга олинмайди. Шу боис Пеле ва Ромарио каби тўпурарлар рўйхатда йўқ.
Аргентиналик Лионель Месси яқинда 500 та гол урган уч футболчи (Роналду, Пушкаш, Бицан) орасида бўлиши мумкин. Унинг ҳисобида 496 та тўп бор.
Роналду Португалия чемпионатида 3 та, Испанияда 311 та, Англия премер-лигасида 103 та, Италияда 81 та, Саудия Арабистонида 19 та гол урган.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ