Криштиану Роналду футбол бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Криштиану Роналду
Фото: sports.kz

Португалия ва Саудиянинг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси хабарига кўра, Саудия Арабистони чемпионатининг 7-турида “Ан-Наср” ўз майдонида “Ал-Аҳли” клубини 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

Бу Роналдунинг мағлубиятсиз ўтказган 1001 учрашуви. Уларнинг 777 тасида ғалаба ва 224 тасида дуранг қайд этилган.

Криштиану “Ал-Наср” сафида 28 та (жами 33 та), “Ювентус”да 114 та (134), “Реал”да 386 та (438), “Спортинг”да 21 та (31), Португалия терма жамоасида 158 та (201) ўйинда мағлуб бўлмаган. У жами 1183 та учрашувда қатнашган.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар