Криштиану Роналду боши билан гол уриш бўйича рекорд ўрнатди

None
Фото: sports.kz
ASTANA. Kazinform – Португалия терма жамоаси ва Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду расмий ўйинларда боши билан урилган голлар сони бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сhampionat.com хабарига кўра, португалиялик футболчи Араб клублари чемпионлар кубоги гуруҳ баҳсида «Монастир» дарвозасига гол урди (4:1).

Шу тариқа Роналду расмий ўйинларда боши билан 145 та гол урди ва навбатдаги рекорд натижага эришди. Бунгача энг яхши ҳисоб германиялик форвард Герд Мюллерга тегишли эди (144). Учинчи ўринда испаниялик Карлос Сантильян (125) жойлашган.

Роналду шу йилнинг январ ойидан буён «Ал-Наср»да ўйнаяпти. Шартнома 2025 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда Криштиану 20 та ўйинда 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram