Криштиану Роналду «Ал-Наср» сафида илк голини урди

ASTANA. Kazinforn – Криштиану Роналду Саудиянинг «Ал-Наср» клуби таркибида расмий ўйинлардаги илк голини урди, деб хабар беради Kazinforn мухбири.
None

Саудия Арабистони чемпионатининг 15-турида португалиялик форвард «Ал-Фатеҳ» клубига қарши сафар учрашувининг 93-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширди.

Ушбу баҳс 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Шу тариқа Криштиану жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу Роналдунинг «Ал-Наср» сафидаги расмий ўйинлардаги биринчи голи бўлди.

«Ан-Наср» клуби 34 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналдунинг маошининг асосий қисми Саудия Арабистони бюджетидан тўланиши ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: Getty Images


Сўнгги хабарлар