Криптовалюта ва рақамли тенге бир хилми

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Республикаси Миллий банки сўровимизга йўллаган жавобида 18 июлдан муомалага киритиладиган рақамли тенге билан криптовалюта ўртасидаги фарқни тушунтирди.

Криптовалюта мен цифрлық теңге бірдей ме
Фото: Kazinform/ЖИ

“Рақамли тенге — нақд пул каби Миллий банк томонидан чиқариладиган ва унинг мажбурияти ҳисобланган тўлов воситасидир. Бу фуқаролар маблағларини юқори даражада ҳимоя қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Нақд пулсиз маблағлар эса Миллий банк ҳамда иккинчи даражали банкларнинг ўз мижозлари олдидаги мажбурияти сифатида муомалада бўлиб қолаверади. Криптовалюта эса умуман пул ҳисобланмайди. У бўйича ҳеч кимнинг мажбурияти мавжуд эмас ва криптовалюта Қозоғистон ҳудудида тўлов воситаси сифатида қўлланилмайди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Миллий банк «рақамли тенге» тушунчасига расмий таъриф берган эди.