Креатив саноатга қандай иқтисодий фаолият турлари киради

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда 2025 йилгача креатив саноатдаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари сонини 80 мингтага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатга мувофиқ, креатив саноатга киритилган иқтисодий фаолият турлари рўйхати:

- конференциялар ва савдо кўргазмаларини ташкил этиш;

- заргарлик буюмлари ва шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

- кинофильмлар, видеофильмлар ва теледастурлар ишлаб чиқариш фаолияти;

- музей хизмати;

- кутубхона хизмати, шу жумладан ўқув зали, маъруза зали, кўргазма заллари хизмати;

- концерт хизмати;

- концерт ва театр залларига хизмат кўрсатиш;

- қўғирчоқ театрлари фаолияти;

- театр хизмати;

- цирк фаолияти;

- тарихий жойлар ва бинолар ҳамда шунга ўхшаш туристик жойларнинг фаолияти;

- овоз ёзиш ва мусиқа асарларини ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолият;

- мусиқа асбобларини ясаш;

- архитектура соҳасидаги фаолият, атом саноати ва атом энергетикаси объектлари бундан мустасно;

- ихтисослаштирилган дизайн хизмати;

- ахборот агентликларининг фаолияти;

- радиоэшиттириш;

- теледастурларни яратиш ва тарқатиш

- фотография соҳасидаги хизматлар;

- ёғочдан турли хил буюмлар ясаш;

- бошқа коллекцияларга кирмаган шиша буюмлар ишлаб чиқариш;

- бошқа коллекцияларга кирмаган ўзга турдаги кийим ва аксессуарлар яратиш;

- бошқа коллекцияларга киритилмаган ўзга тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

- сувенирлар тайёрлаш;

- кигиздан буюмлар ясаш;

- кийим-кечакдан ташқари тўқилмаган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

- гилам ва гилам маҳсулотлари тайёрлаш;

- кийим-кечакдан ташқари, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

- камар ва эгар-жабдуқлар ишлаб чиқариш;

- ўйинлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш;

- бошқа трикотаж ва трикотаж кийимлар ишлаб чиқариш;

- бошқа сопол буюмлар тайёрлаш;

- пичоқ маҳсулотлари тайёрлаш;

- барча турдаги соатларни лойиҳалаш;

- зарб, пресслаш, штамплаш ва профиллаш йўли билан тайёр металл буюмлар ёки ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

- чинни ва сопол идишлардан уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш;

- маиший сопол буюмлар ишлаб чиқариш;

- дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

- Компьютер ўйинлари ишлаб чиқариш.

Рўйхатга жами 47 турдаги хизматлар киритилди.

«Лойиҳа хусусий тадбиркорлик субъектларини ижодкорлик тармоқларига киритиш ва тегишли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, шунингдек, 2021-2025 йилларда креатив саноатни ривожлантириш концепциясида белгиланган натижаларга эришишга қаратилган. Жумладан, ижодий соҳадаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари сонини 1,5 баробарга, яъни 2023 йилда – 66 мингтага, 2024 йилда – 73 мингтага, 2025 йилда – 80 мингтага ошириш режалаштирилган», — дея Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Ҳукумат қарорига изоҳ берди.

Ҳужжат 19 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram