«Креатив хаб» халқаро ижодий саноат маркази ташкил этилади
Қозоғистонда «Креатив хаб» халқаро ижодий саноат маркази ташкил этилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

“Вазирлик ижодий индустрияни ривожлантириш билан шуғулланади. Икки йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Биринчиси – ташкилий йўналиш. Креатив саноат секторини ривожлантиришнинг институционал асослари шакллантирилди. Вазирлик тузилмасида ихтисослаштирилган департамент ташкил этилди. Ҳозир биз тегишли инфратузилмани яратиш устида ишлаяпмиз: ҳудудларда креатив саноат марказлари ва хаблар, шунингдек, иқтидорларни излаш ва қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш, маҳсулотларни экспорт қилиш ва коммерциялашга кўмаклашиш мақсадида «Креатив хаб» халқаро ижодий саноат марказини ташкил этиш”, – деди вазир Марказий коммуникациялар хизматдаги брифингда.
Унга кўра, иккинчиси – қонунчилик йўналиши.
“Ижодий саноатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни ўзгартириш, маданият объектларида иложи борича ижодий соҳалар ҳамжамиятини шакллантириш учун қўшимча жойлар таклиф этиш, кадрлар тайёрлаш ва таълим дастурларини ошириш, ижодий соҳа вакилларига солиқ имтиёзлари бериш кўзда тутилган. Бу соҳа ривожига кучли туртки беришига ишонамиз. Ушбу қонун лойиҳаси Ҳукумат муҳокамасида ва январь ойида Мажлисга киритилади”, – деди Аида Балаева.