11:04, 16 Октябрь 2023 | GMT +5
Россияда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди

“Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси ўзларининг сон жиҳатидан устунликларидан фойдаланиб, беш нафар Қирғизистон ва тўрт нафар Тожикистон фуқаросини сиқувга олган. Полиция ўз вақтида етиб келди ва оломонни тарқатди ҳамда уларни ҳовлида тутишга мажбур бўлди”, - деб ёзади канал.
Мashнинг қайд этишича, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган эркаклар Красногорскдаги қўшни корхоналарда ишлайди ва доимий равишда жанжаллашиб туради. Бу сафар оғзаки жанжал автотураргоҳдаги қурилиш майдончаси яқинида 22 киши иштирокида оммавий муштлашувга айланган.