ҚР Ҳукуматининг иқтисодий сиёсати аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилади
«Ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати, биринчи навбатда, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилади. Бюджет ва фискал сиёсат очиқлик ва мутаносиблик тамойилига мувофиқ шакллантирилади. Солиқ ва божхона маъмуриятчилигининг дадил чоралари қўшимча даромад манбаларини таъминлайди. Хусусий секторни иқтисодий ўсишнинг драйвери сифатида ривожлантириш мақсадида рақобатни ривожлантириш орқали кичик ва ўрта бизнесни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади», — деди вазир.
Унга кўра, кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарали ва мунтазам равишда бўлади.
«Иқтисодиётдаги давлат улуши уни хусусийлаштириш ва рақобат муҳитига ўтказиш орқали қисқартирилади. Давлат активларини бошқариш усуллари қайта кўриб чиқилади. Умуман олганда, молия-иқтисодий блок бўйича тўлиқ ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Ҳукуматнинг янги дастурини ишлаб чиқиш жараёнида тақдим этилади», — деди Бақит Султанов.
Муаллиф: Марлан Жиембай