ҚР Ҳукумати Президент сайловини ўтказиш учун зарур маблағни ажратишга киришди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Ержан Биржанов навбатдан ташқари Президент сайловига ажратилган маблағ қаерга сарфланишини тушунтирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Умуман олганда, сайловни ўтказиш учун 20,5 миллиард тенге режалаштирилган. Ҳозирда ушбу маблағлар тасдиқланди. Маблағлар давлат захирасидан ажратилади.

Унинг асосий қисми – 16,8 миллиард тенге ёки 80 фоиздан ортиғи иш ҳақи тўлашга йўналтирилган. Маҳаллий жойларда сайлов участкалари тузилади ва уларнинг аъзолари бўлади. Иш ҳақи миқдори уч ойлик энг кам миқдордан кам бўлмаслиги керак. Бу 180 минг тенге. Яъни, ажратилган маблағнинг катта қисми иш ҳақига сарфланади», — деди вазир ўринбосари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан.

Шунингдек, у бу маблағлар бюллетенларни чиқариш ва транспорт харажатларини қоплашга сарфланишини айтди.

«Ҳаммаси биргаликда 20,5 миллиард тенге чиқади. Маблағлар асосан Марказий сайлов комиссиясига берилади. Адашмасам, унинг бир қисми Ташқи ишлар вазирлигига юборилади», - деди Ержан Биржанов.

Фото: оrtcom.com


Сўнгги хабарлар
telegram