17:09, 28 Февраль 2023 | GMT +6
ҚР Ҳукумати банк сектори ва пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини муҳокама қилди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов марказий давлат органлари, Миллий банк ва «Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси» АЖ раҳбарияти иштирокида Иқтисодий сиёсат бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди.
Бу ҳақда Kazinform ҳукумат расмий сайтига таяниб хабар беради.
Тадбирда банк секторининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг айрим масалалари, хусусан, банкларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан олиб борилаётган ишлари муҳокама қилинди.
«Бундан ташқари, қимматли қоғозлар бозорида рақобатни ривожлантириш, республика пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари, шунингдек, Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ва Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси фаолияти самарадорлигини ошириш режалари кўриб чиқилди», – дейилади хабарда.