ҚР Ҳукумати аҳоли даромадларини ошириш дастурини ишлаб чиқмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов бугун бўлиб ўтган «Атамекен» МТПнинг навбатдан ташқари IХ съездида нутқ сўзлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, аҳоли даромадларини ошириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда, унинг доирасида даромадлардаги номутаносибликни тенглаштириш, кенг кўламли бандликни таъминлаш, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш, корхоналарни технологик модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, А.Смаилов Давлат раҳбари топшириғига кўра Ҳукумат ва «Самруқ-Қазна» миллий жамғармаси томонидан харидларнинг янги тартиби лойиҳаси ишлаб чиқилганини айтди.

«Маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 400 миллиард тенгега 10 мингга яқин товар сотиб олинади. Бундан ташқари, қонунчиликда шаффофликни ошириш, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш ва шартномалар шартларини ўзгартириш тартиб-таомилларини соддалаштириш кўзда тутилган», — деди А.Смаилов.

Унга кўра, ташкил этилган Маҳаллий тадбиркорлар кенгаши билан биргаликда инвестиция муҳити ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чоралари кўрилади. Инвестицион сиёсатнинг янги концепцияси ишлаб чиқилди, унда хусусий инвестицияларга катта ўрин берилади. Келгусида Ҳукумат фаолияти ҳудудларда кичик ва ўрта бизнесга алоҳида эътибор қаратган ҳолда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини таъминлаш самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилади.

Бош вазир съезд иштирокчиларига мурожаат қилар экан, уларни Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда, яқинда Ҳукумат ҳузурида ташкил этилган Маҳаллий тадбиркорлар кенгаши ишида фаол иштирок этишга чақирди.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин

Сўнгги хабарлар
telegram