ҚР Ҳукумати 2050 йилга бориб Астанани дунёнинг энг яхши 50 шаҳри қаторига киритишни режалаштирмоқда
«Лойиҳадан кўзланган мақсад Астанани 2050 йилга бориб «Дунёнинг энг яхши шаҳарлари» халқаро рейтингида биринчи 50 та шаҳардан бирига айлантиришдир», – дейилади Ashyq НҲА порталида чоп этилган маслаҳат ҳужжатида.
Ушбу мақсад йўлида қуйидаги йўналишларда ишларни амалга ошириш режалаштирилган:
- Пойтахтнинг долзарб муаммоларини, шу жумладан, аҳоли мурожаатларини зудлик билан ҳал этиш;
- Астана ахборот базасини яратиш;
- аҳоли фаровонлигини ошириш, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш;
- газ билан иситишга ўтиш ҳисобига пойтахтда экологик шароит ва ҳаво сифатини яхшилаш, шунингдек, рухсат этилмаган чиқиндихоналарни олиб ташлаш;
- Астананинг архитектура қиёфасини сақлаб қолиш;
- шаҳарда тўсиқсиз муҳит яратиш;
- Аҳоли ўртасида ижтимоий кескинликни пасайтириш.
Маслаҳатлашув ҳужжати 5 октябргача жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.
Муаллиф: Алихан Асқар