ҚР Туризм ва спорт вазири Президентга Осиё ўйинлари якунлари бўйича ҳисобот берди
Давлат раҳбари ҚР Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирликнинг жорий фаолияти ва истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбарига Хитойда бўлиб ўтган Осиё ва Параосиё ўйинлари якунлари бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари юзасидан ҳисобот берилди.
Президентимиз соҳани ривожлантиришнинг янги йўлларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни сифатли ва босқичма-босқич амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, Давлат раҳбарига вазирлик тизимидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш, мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш масалалари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев вазирликка юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича аниқ вазифаларни юклади.