ҚР ТИВ вазири Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашида иштирок этади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгаши ишида иштирок этади. Бу ҳақда пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йилнинг 23-24 январ кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди иштирок этади. Унда Ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодиёт, логистика, экология, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган», — деди А. Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, вазирлар кенгашининг хулосаларига кўра, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Тошкент коммуникеси ва бошқа бир қатор ҳужжатлар ҳамда маърузаларини қабул қилиш ҳисобга олинган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram