ҚР ТИВ Россия билан қозоғистонликларни можаро зонасидан қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги қозоғистонликларни можаро зонасидан қайтариш бўйича ишларни давом эттирмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Вазирликнинг ишонч телефонига фуқаролардан аризалар қабул қилинмоқда. Уларнинг ҳар бири бўйича маълумотлар текширилмоқда.
— Текшириш тугагандан сўнг, рўйхат Россия томонига юборилади, — деб хабар берди ҚР ТИВ.
Вазирлик шунингдек, ижтимоий тармоқларда видеомурожаат жойлаштирган Қозоғистон фуқароларига нисбатан зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.
— Уларни қайтариш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, — дейилади вазирлик хабарида.
ҚР ТИВ бу масала бўйича Россия томони билан турли даражаларда доимий алоқада.