10:30, 04 Февраль 2022 | GMT +5
ҚР тинчликпарварлар тайёрлаш маркази инструкторлари инглиз тили курсларида қатнашадилар
NUR-SULTAN. Kazinform - Машғулотлар Буюк Британиянинг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси вакиллари томонидан «Тинчликпарварлар учун инглиз тили» лойиҳаси доирасида ташкил этилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Курс давомида Тинчликпарварлар тайёрлаш маркази инструктор-офицерлари инглиз тилини ўқитиш методикаси соҳасидаги замонавий амалиёт ва янги ёндашувлар билан танишадилар.
Курс дастури оғзаки ва ёзма топшириқларни ишлаб чиқиш, тақдимотлар, аудио ва видео материаллар тайёрлаш, тингловчилар билан ишлашнинг турли усулларини ўрганиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Барча материаллар марказнинг кейинги касбий фаолиятида қўлланилади ва Қозоғистон тинчликпарвар контингенти билан машғулотлар сифатини оширади.
Инструктор-офицерлар курси 2022 йил 30 апрелгача давом этади. Тингловчилар Cаmbridge Learning Мanagament System (CLMS) сертификатларини оладилар.