ҚР Ташқи ишлар вазирлигида ТДТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Туркий давлатлар ташкилотининг 10 йиллик юбилей саммити арафасида ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу ТДТ Бош котиби Қубаничбек Омуралиевни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Учрашувда вазир М.Нуртилеу Қозоғистон ташкилотни яратиш ташаббускори сифатида туркий интеграция масалаларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади. Уюбилей тадбирини тайёрлашда ТДТ котибиятнинг ишини юқори баҳолади. Қозоғистонлик дипломат Қозоғистоннинг 2023-2024 йилларга мўлжалланган Туркий давлатлар ташкилотига раислиги концепцияси ҳақида ҳам гапирди.
Бош котиб Қ.Омуралиев ТДТнинг жорий фаолияти ҳақида маълумот берди. Юбилей форуми ташкилот тарихида ёрқин воқеа бўлиб қолиши ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. У ТДТнинг бўлажак раиси сифатида Қозоғистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, томонлар, сиёсий, савдо, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ва иқтисодий ҳамкорлик блокини мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида умумий фикрга келди.