ҚР Ташқи ишлар вазири ШҲТга аъзо давлатлар вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этади

None
Фото: news.milli.az
ASTANA. Кazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил 5 май куни Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади. ШҲТга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг бўлажак йиғилишининг асосий масалаларидан бири ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига тақдим этиладиган ҳужжатларни тайёрлашдан иборат», — деди А. Смадияров пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, вазирлар учрашувида мамлакатларнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар