ҚР Ташқи ишлар вазири Россияга расмий ташриф билан боради

None
ASTANА. Каzinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Россия Федерациясига амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йилнинг 11 апрель куни Россия томонининг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеунинг Россия Федерациясига расмий ташрифи режалаштирилган», — деди Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, ташриф давомида бир қанча музокаралар ўтказилади.

«Ташриф доирасида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия Президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков билан учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни муҳокама қиладилар», — деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram