ҚР Ташқи ишлар вазири ЕХҲТ йиғилишида баёнот қилди

VIENNA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердининг Вена шаҳрига амалий ташрифи якунланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Ташриф чоғида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Доимий кенгаши йиғилишида Қозоғистонда январ ойида содир бўлган воқеаларга бағишланган брифинг билан сўзлади. У ЕХҲТга аъзо давлатлар вакилларига ҳодиса сабаблари, аксилтеррор операцияси натижалари, КХШТ тинчликпарвар миссияси ҳақида маълумот берди. У, айниқса, ҳозирда мамлакатдаги вазият тўлиқ барқарорлашгани ва Қозоғистон ўзининг кўп векторли сиёсатини давом эттираётгани ва барча халқаро мажбуриятларга содиқ эканини алоҳида таъкидлади.

Вазир, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан Қозоғистон Республикасининг янги тузилган ҳукумати олдига мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш бўйича қўйилган вазифалар, шунингдек, янги сиёсий ҳужжатлар тўплами, «халқ овозини эшитадиган давлат» концепцияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Ташриф доирасида М.Тлеуберди ЕХҲТ раҳбарияти – Бош котиб Хельга Шмид, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раиси Маргарета Седерфельт билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Томонлар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар ва Давлат раҳбарининг янги ислоҳотлари нуқтаи назаридан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олдилар.

***

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Австриянинг Европа ва халқаро ишлар бўйича федерал вазири Александр Шалленберг билан икки томонлама учрашув ўтказди. Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилдилар. Қозоғистон ва Австрия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги инобатга олиниб, жорий йилда бўлиб ўтадиган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олдилар.

Музокаралар якунида вазирлар Австрия ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бирлашган матбуот анжумани уюштирди. М.Тлеуберди Австрия ва Европа журналистлари учун алоҳида брифинг ҳам ўтказди.


Сўнгги хабарлар