ҚР Таълим-маориф вазири Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим-маориф вазири Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Бахтиёр Ибрагимовни қабул қилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Ғани Бейсембаев
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати

Учрашувда Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев расмий Астана ва Тошкент ўртасида таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни самарали давом эттириш ва кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Вазир икки давлат ўқитувчиларининг касбий малакасини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Бундан ташқари, мактабгача таълим, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар