ҚР Таълим вазири МЯТ давомида қўлланиладиган янги механизм ҳақида сўзлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда абитуриентнинг Миллий ягона тест(МЯТ) синовларидаги ўзлаштиришини иккита камера назорат қилади. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу анъанавий форматдаги йиллик тест синовимиз. Бу йил феврал ойининг охиригача давом эттирамиз. Барча абитуриентлар ушбу тестдан ўтишлари керак. Бу мажбурий грант тести эмас. Айрим фуқароларимиз буни тайёргарлик деб билади. Бошқалар эса тўлов эвазига олий таълимга киришни танлайдилар, бунинг учун сертификат амал қилади. Ҳар ҳолда, битирувчиларимиз учун бу тест муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун биз бу ишларни тегишли даражада олиб боришимиз керак», - деди Асхат Аймағамбетов вазирлик йиғилишида.

Шунингдек, жорий йилда МЯТ синовларида қўлланилаётган янги механизм ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Бу йил МЯТ синовларини электрон форматда ўтказишимиз керак. Ошкоралик ва адолатни таъминлаш асосий вазифалардан биридир. Жорий йилда янги механизмлар жорий этилади. У қўшимча камерага эга бўлади. Яъни, битта имтиҳон топширувчига битта камера ўрнига 2 та камера ўрнатилади. Бир камера абитуриентнинг имтиҳон жараёнини кузатиб боради, иккинчиси эса белгиланган вақт ичида ўтирган ёки ўтирмаганини ёзиб олади ва қайд этади. Тест бошидан охиригача тест топширувчининг борлигини бошқа шахс эмас, балки ўзи ўтирганини назорат қилади. Fist id функциясига эга махсус камера мавжуд. Шунинг учун бу режаларни тегишли даражада амалга ошириш зарур», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар