16:53, 26 Июль 2022 | GMT +5
ҚР Таълим-маориф вазири сўнгги ўқиган учта китобини номини айтди
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Таълим –маориф вазири Асхат Аймағамбетов сўнгги марта ўқиган учта китобини номини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«Китоб ўқиш жуда муҳим. Мен ўз ишимда турли таҳлиллар, экспертиза ва маълумотларни ўқийман. Бундан ташқари, бадиий адабиёт ўқиш ҳам фойдали, албатта. Мен ўқиган охирги китоблардан бири Мэтью Сайеднинг «Қора қути принципи» эди. Шундан сўнг Гарвард профессори Майкл Сэнделнинг инглиз тилидаги «Тирания заслуг» номли китобини ўқиб чиқдим. Учинчиси, яқинда Ремаркнинг «Лиссабондаги тун» китобини ўқиб чиқдим. Унда Иккинчи жаҳон уруши воқеалари ҳикоя қилинади.
«Ўқишга иштиёқманд мактаб» лойиҳаси доирасида мактаб кутубхоналари учун бадиий адабиётлар харид қилиб, болаларни китоб ўқишга фаол рағбатлантирмоқдамиз ва бу ишни давом эттирамиз», — деди Асхат Аймағамбетов.
Муаллиф: Марлан Жиембай