ҚР Таълим-маориф вазири халқаро олимпиадалар ғолибларига пул сертификатларини топширди

NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро олимпиадаларда совриндор бўлган мактаб ўқувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб маълум қилди халқ таълими вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Facebookдаги саҳифасида, дея хабар беради Кazinform.
None
None
– Жорий йилда иқтидорли болаларимиз 27 медаль қўлга киритиб, ўтган йиллардаги рекордларини янгилади. Бу йилги табрикнинг ўзи ҳам болалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари учун айниқса қувончли бўлди. Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаевнинг кўмаги туфайли 27 нафар ғолибни 4,7 миллион тенгегача бўлган сертификатлар билан тақдирладик. Бу Президентимизнинг иқтидорли болаларни рағбатлантириш борасидаги ишларни амалга ошириш тўғрисидаги кўрсатмасидан сўнг мумкин бўлди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари Қозоғистон олий ўқув муассасаларида Миллий ягона тестдан ўтмасдан ўқиш учун грантлар олди»

, — деди вазир.


Шунингдек, бу борадаги ишлар давом этишини таъкидлади.

«Агар бу йил рўйхатга 7 та халқаро олимпиада киритилган бўлса, келгуси йилда яна 7 та нуфузли халқаро олимпиадалар билан тўлдирилади. Биз бундан кейин ҳам мамлакатимизда барча даражадаги олимпиадаларни шаффоф ўтказишга алоҳида эътибор қаратамиз»

, — деб ёзади А.Аймағамбетов.

Совринларга эга бўлган мактаб ўқувчиларини тайёрлаган ўқитувчиларга ҳам бир марталик нақд пул тўловлари берилади.

Иқтидорли болаларнинг ота-оналарига ҳам ташаккурномалар топширилди.

Таълим-маориф вазири мамлакат Президенти ва давлатнинг бевосита қўллаб-қувватланиши бошқа мактаб ўқувчиларида ҳам олимпиадаларга қизиқишни оширишига ишонч билдирди.

– Халқаро майдонда юрт шарафини муносиб ҳимоя қилган барча совриндорларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Сабр-тоқатингиз, меҳнатингиз, билимга интилишингиз сизни янги ғалабалар ва муваффақиятлар сари етакласин!»

, – деди вазир.


Фото: www.facebook.cоm/аskhat.аimagambetov


Сўнгги хабарлар