09:32, 26 Апрель 2021 | GMT +5
ҚР ССВ вазири биринчилардан бўлиб QazVac вакцинаси билан эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 26 апрелдан аҳолини QazVac вакцинаси билан эмлаш бошланади. ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой биринчилардан бўлиб КВИга қарши маҳаллий QazVac вакцинаси билан эмланди, деб хабар беради Kazinform.
22 апрелда Қозоғистоннинг COVID-19га қарши QazVac (QazCovid-in) вакцинасининг биринчи партияси жўнатилди. Дастлабки 50 минг доза QazVac вакцинаси «СҚ-Фармация»нинг марказларига тарқатилади ва кейинчалик мамлакатнинг барча ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш бўлимлари омборларига етказиб берилади. Келажакда вакцина ишлаб чиқариш босқичма-босқич оширилиб, ойига 500-600 минг дозага етказилади.