ҚР ССВ: 185 нафар коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғир

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 22 314 киши коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда.185 нафар беморнинг аҳволи оғир, дея хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига асосланиб.

ҚР ССВ: 185 нафар коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғир

28 феврал ҳолатига кўра, Қозоғистонда 22 314 киши коронавирус инфекциясидан (-21 224+ ва 1 090 КВИ-) даволанмоқда.

Улардан 2547 нафар бемор шифохоналарда, 19 767 нафар бемор амбулатор шароитида даволанмоқда. КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: • 185 киши оғир аҳволда, • 62 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, • 55 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратида.