ҚР Спорт вазирлиги Париж Олимпиадасида 54 нафар спортчидан катта натижа кутмоқда

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев Париж Олимпиадасидан қандай натижалар кутаётганини айтди.

Олимпиада
Коллаж: olympic.kz

“Бу масала одамларни ташвишга солмоқда. Давлат раҳбари ҳам олдимизга тегишли вазифаларни қўйган. Мен ҳар доим айтаман, вазифа Олимпия ўйинларида энг яхши натижага эришишдир. Бунгача Токио Олимпиадасида нима бўлганини ҳаммамиз биламиз. Президент, Ҳукумат, халқнинг умидлари оқланмади. Аммо бу сафар Токио Олимпиадасидан ҳам яхшироқ натижа кўрсатиш вазифаси турибди”, — деди у вазирликнинг ҳайъат йиғилишидан сўнг.

Шунингдек, у 50 дан ортиқ спортчидан умид қилаётганлигини айтди.

“Медаллар прогнозига келсак, ҳозир аниқ бир нарса айта олмайман. Аммо маълум бир спортчилар гуруҳи мавжуд - 54 нафар спортчи. Улардан катта умид кутаяпмиз, ҳар бири билан индивидуал иш олиб борилмоқда. Биринчи навбатда, албатта, бокс, енгил атлетика, велоспорт, ўқ отиш ўйинлари каби анъанавий тарзда ривожланган спорт турлари”, — деди вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар