ҚР Солиқ кодекси лойиҳасининг асосий ёндашувлари Хорижий инвесторлар кенгашига тақдим этилди

Миллий иқтисодиёт вазирлиги Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши ишчи гуруҳига янги Солиқ кодекси лойиҳасининг асосий ёндашувларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

ХИК
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт ваазирлиги

Тадбирда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров, Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Азамат Амрин, ҚР Хорижий инвесторлар кенгашининг(ХИК) инвестиция сиёсатини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда ҚҚСни (қўшилган қиймат солиғи) 12 фоиздан 16 фоизга ошириш, юқори рентабелликдаги тармоқлар учун КДС (корпоратив даромад солиғи) ставкаларини табақалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

ХИК
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт ваазирлиги

 

Иш ҳақи даромадлари учун ШДС (шахсий даромад солиғи) ставкасини ошириш учун 2 босқичли ставкалар шкаласи таклиф этилади. Йилига 40 млн тенгегача бўлган иш ҳақи учун 10% ставка сақланади. Агар даромад бу миқдордан ошиб кетган бўлса, 15% ставкада солиқ солиш режалаштирилган.

Шунингдек, “ҳашаматли” товарларга, жумладан, қиммат алкоголь ва тамаки маҳсулотларига уларнинг қийматининг 10 фоизи миқдорида қўшимча акциз солиғини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, қимматбаҳо мулкни солиққа тортишнинг янги усуллари таклиф этилади. Хусусан, яхталар, хусусий самолётлар (қишлоқ хўжалиги самолётларидан ташқари) учун солиқ ставкаларини ошириш.

ХИК
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт ваазирлиги

 

Миллий иқтисодиёт вазири таъкидлаганидек, экспертлар ва ишбилармон доиралар билан ҳамкорликда янги Солиқ кодекси ишлаб чиқилмоқда, Парламент Мажилиси депутатлари билан мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда.

– Барча ёндашувлар солиқ тўловчининг фаолиятини соддалаштиришга қаратилган. Янги Солиқ кодекси барқарор, содда ва фойдаланишда қулай бўлади. Инфляцияга сезиларли босим бўлмайди. Аксинча, Қозоғистон товарларининг рақобатбардошлигини ошириш ва шунга мос равишда нархларни барқарорлаштириш имконини беради. Қозоғистонда ҚҚС ошиши солиқ тўловчиларнинг атиги 5,5 фоизига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, 17,5 трлн тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг 40 фоизи ҚҚС тўламайди, - деди вазир.

ХИК
Фото: ҚР Миллий иқтисодиёт ваазирлиги

 

ХИК вакиллари таклиф этилган усуллар бўйича ўз позицияларини тақдим этдилар. Вазирлик барча қайд этилган масалаларни диққат билан кўриб чиқади. Янги Солиқ кодекси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича йиғилишлар давом этади.

Сўнгги хабарлар