ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «стелс-омикрон» штаммининг айланмаси аниқланди

Барча ҳудудларда BА.1 «омикрон» штамми – 98,6%, шу жумладан, BА.2 «стелс-омикрон» – 36,7%, B.1.617-Delta – 12 та ҳудудда 1,4% аниқланган.
ПЗР скрининг натижаларини тасдиқлаш учун бутун геном кетма-кетлиги амалга оширилди. Натижада BА.2 «стелс-омикрон» нинг айланмаси аниқланди - 93,8% (Ақтўбе, Алмати, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда, Қостанай, Қарағанди, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Алмати ва Нур-Султан) , BА.1 «омикрон» штамми - 6,2% (Атирау, Қизилўрда, Қарағанди, Алмати ва Нур-Султан).
Эпидемиологик вазият барқарорлашганига қарамай, вазирлик коронавирус инфекциясига қарши ўз вақтида эмлаш ва ревакцинация қилишни қатъий тавсия қилади.
Ҳозирги вақтда Қозоғистонда аҳоли учун КВИ га қарши эмлаш ва қайта эмлаш учун 3 турдаги вакцина мавжуд (Pfizer, Sinopharm ва QazVac), улардан 2 таси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган.