ҚР Соғлиқни сақлаш вазири: Сўнгги 2 ой ичида коронавирусдан ўлим даражаси 4,8 баробарга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Охирги икки ойда Қозоғистонда коронавирусдан ўлим даражаси 4,8 бараварга камайди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда «яшил» зонада саккизта ҳудуд мавжуд: Жамбил, Манғистау, Туркистон, Aқтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Aтирау, Алмати вилоятлари ва Чимкент шаҳри. «Сариқ» зонага бешта ҳудуд киради: Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда, Қарағанди вилоятлари, Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, «қизил» зонага тўртта ҳудуд, хусусан, Ақмола, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон киради. Репродуктивлик даражаси 0,96 фоизни ташкил қилади.

«Умуман олганда, Қозоғистонда сўнгги икки ойда касалликка чалинганлар сони 4,5 баробарга, ўлим даражаси эса 4,8 баробарга камайди», — деди Aлексей Цой.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram