ҚР Сенати Спикери миллий молия тизимининг шаффофлигини ошириш юзасидан фикр билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун миллий молия тизимининг шаффофлигини оширишга қаратилган. Бу ҳақда Сенат Раиси Маулен Aшимбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш жамият ва давлат учун хавф туғдириши аниқ. Шу боис мазкур жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, бу борадаги таҳдидларнинг олдини олиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугун қабул қилинган қонун жиноий даромадларни камайтириш ва миллий молия тизимининг шаффофлигини оширишга қаратилган», — деди Маулен Aшимбаев Сенатнинг ялпи мажлисида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Парламент Сенати «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди.

Қонунга кўра, эндиликда мансабдор шахсларнинг молиявий операциялари қонунчилик назорати остида бўлади. Илгари улар молиявий мониторинг субъектлари рўйхатига киритилмаган. Янги қоидаларга кўра, тармоқ агентлиги миллий давлат мансабдор шахслари рўйхатини юритади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар