ҚР Сенати Спикери Марказий Осиё ижтимоий тадбиркорлари қурултойи иштирокчиларини қутлади

ҚР Сенати Спикери Марказий Осиё ижтимоий тадбиркорлари қурултойи иштирокчиларини қутлади
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

ҚР Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Марказий Осиё ижтимоий тадбиркорларининг биринчи қурултойида иштирок этди. Форумда Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан келган меҳмонлар, ижтимоий тадбиркорлар ҳам иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Марказий Осиё давлатлари билан анъанавий дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш Қозоғистон учун асосий устувор йўналишлардан биридир. Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларда муваффақиятли ривожланмоқда. Давлат раҳбарлари мунтазам равишда кўп томонлама форматларда учрашиб, ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилмоқда, минтақавий ва халқаро кун тартибининг энг муҳим жиҳатлари бўйича позицияларни мувофиқлаштирмоқда. Парламент даражасида ҳам биз ўзаро ҳамкорлик ва шерикликни изчил оширмоқдамиз. Шу йил бошида биз Туркистонда Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форумини ўтказдик. Ҳокимиятнинг олий вакиллари ўртасида мазмунли мулоқот бўлиб, ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Марказий Осиё мамлакатлари Парламентлари депутатлари келгуси йиллар учун парламентлараро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берувчи Туркистон декларациясини қабул қилдилар. Энг муҳими, ижтимоий соҳада ўзаро ҳамкорликни оширишдир. Бу борадаги ишлардан мақсад фуқароларимиз фаровонлиги ва турмуш сифатини оширишдан иборат”, – деди Маулен Ашимбаев қурултойда.

Сенат раиси бугунги тадбирда иштирок этаётган Марказий Осиёнинг бир қатор давлатлари Парламентлари депутатларига алоҳида миннатдорлик билдирди.

“МДҲ мамлакатлари депутатлари ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Ўтган ҳафта Бишкекда МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 56-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Қонун чиқарувчи органларимизнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга оид муҳим масалалар самарали муҳокама қилинди. Бугун мен ва ҳамкасбларим Марказий Осиё ижтимоий тадбиркорларининг 1-қурултойининг очилишини катта мамнуният билан кутиб оламиз. Биз барча форум иштирокчилари ва хорижлик меҳмонларни кўришдан хурсандмиз. Умид қиламизки, ушбу форум Марказий Осиёдаги ижтимоий тадбиркорлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик учун доимий платформага айланади. Парламент Сенати ушбу ташаббусни зарур қўллаб-қувватлашга ва минтақавий ижтимоий ташаббусларни амалга оширишга кўмаклашишга тайёр”, – дея қўшимча қилди Маулен Ашимбаев.

 

Муаллиф: Арайлим Мурат

 

Сўнгги хабарлар