ҚР Сенати раиси «Тенгизшевройл» компанияси бош директори билан учрашди

None
Photo: senate.parlam.kz
ASTANА. Кazinform – Сенат раиси Маулен Ашимбаев «Тенгизшевройл» МЧЖ бош директори Кевин Лайон билан учрашди, дея хабар беради Каzinform Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида нефть соҳасидаги долзарб масалалар ва компаниянинг иш режаси муҳокама қилинган.

Суҳбат чоғида ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жорий этиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Қозоғистон 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришишни мақсад қилган. Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойи бошида бўлиб ўтган Астана халқаро форумида Давлат раҳбари сув танқислигига эътибор қаратиб, бу муаммони замонавий даврнинг асосий муаммоларидан бири сифатида қайд этган эди. Шу нуқтаи назардан қараганда, илғор технологиялар долзарб эканлиги аниқ.

Шу билан бирга, учрашувда мамлакатнинг ички эҳтиёжларини қондириш учун газ таъминоти соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Ўз навбатида Кевин Лайон компаниянинг истиқболдаги режалари ҳақида гапириб, фаол ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.


Сўнгги хабарлар
telegram