ҚР Сенати Раиси Россиянинг Қозоғистондаги Элчисига ҳамдардлик билдирди

Ашимбаев
Фото: ҚР Парламенти Сенати матбуот хизмати

ASTANА. Кazinform – ҚР Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Россия Федерациясининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонасига ташриф буюрди.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Палата Спикери Москва вилоятидаги террорчилик ҳодисаси муносабати билан Россиянинг мамлакатдаги Элчисига ҳамдардлик билдирди. У таъзия китобига ҳам ҳамдардик изҳорини қолдириб, гулдаста қўйди. У ўнлаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган фожиали воқеадан Қозоғистон халқи чуқур қайғуда эканлигини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Бородавкин билан суҳбат чоғида Сенат Раиси Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини кескин қоралагани ва терроризмга қарши курашда Россия билан бирга эканини тасдиқлаганини айтди.

“Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев БМТга аъзо давлатларни бегуноҳ фуқароларга нисбатан зўравонликларнинг бундай турига бир овоздан қарши чиқишга чақирди. Бундай ғайриинсоний террорчилик ҳаракатини асло оқлаб бўлмайди. Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари ва шахсан ўз номимдан фожиали ҳодиса учун ҳамдардлик билдираман. Бу ҳолат Россия халқи билан биргаликда фуқароларимизни ғамга ботирди. Террор ҳужумидан чуқур қайғу билан қабул қилдик. Барча жабрланганларга сабр тилаб, тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз”, — деди Маулен Ашимбаев таъзия китобидаги изҳорида.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти билан телефон орқали гаплашиб, Москва вилоятида юз берган теракт муносабати билан Владимир Путин ва қардош Россия халқига Қозоғистон халқи номидан ҳамдардлик билдирди. Ўз навбатида, Россия Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иш режаси, экстремал вазиятларда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Президент мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши курашишда Қозоғистоннинг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар