ҚР Сенати Раиси Германия элчиси билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенат Раиси Маулен Ашимбаев Германия Федератив Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Моника Иверсен билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Суҳбат чоғида Маулен Ашимбаев яқинда Президент томонидан эълон қилинган янги Қозоғистонни яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ҳақида гапирди. Шу муносабат билан Сенат Раиси мамлакатимизда турли соҳаларда фаол ишлар амалга оширилаётганини, унинг асосий вазифаси ижтимоий тенгсизликни камайтириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, кичик ва ўрта бизнесни оммавий ривожлантиришдан иборат эканини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатимиз сиёсий тизимини янада демократлаштириш муҳим устувор йўналишлардан бири экани таъкидланди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларига ҳам тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг янги иқтисодий йўналишини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

«Президент Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги вазифаларни белгилаб берди.

Давлат раҳбари давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш, аграр соҳага оид муаммоларни ҳал этиш, банк соҳасини ислоҳ қилиш, барча соҳаларда рақобатни кучайтириш учун шарт-шароит яратиш бўйича аниқ топшириқлар берди. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ушбу ва бошқа ислоҳотлари иқтисодий тизимимизни модернизация қилишга, жумладан, инвестицион шаффофлик ва мамлакатнинг хорижий тадбиркорлар учун жозибадорлигини таъминлашга қаратилган», — деди Маулен Ашимбаев.

Ўз навбатида, элчи Қозоғистон Президентининг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаб, уларни мамлакат тараққиётидаги муҳим қадам деб атади. Шунингдек, Президент ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишда икки давлат ҳамкорлигига тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, Маулен Ашимбаев Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи Котибияти раҳбари сифатида Германиянинг қатор диний етакчилари ва таниқли сиёсий арбобларга Қурултойга таклифнома юборганини маълум қилди ва дипломатни Германиядан таклиф этилган делегатларнинг Форумда иштирок этишига кўмаклашишга чақирди.

Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи жорий йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар