ҚР Сенати Ҳисоб қўмитасини Олий ҳисоб-китоб палатаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилди

ASTANA. Кazinform – Бугун Сенатнинг умумий йиғилишида «Қозоғистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун икки ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Қонун лойиҳаси Давлат раҳбарининг 2022 йил 16 мартдаги «Янги Қозоғистон: янгиланиш ва модернизация йўли» деб номланган Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

«Қонун лойиҳасининг мақсади Конституциявий судни ташкил этиш, сайлов жараёнини модернизация қилиш ва Ҳисоб қўмитасини Олий Ҳисоб палатаси сифатида қайта ташкил этиш кўринишидаги сиёсий ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлашдан иборат. Умуман олганда, қонун лойиҳаси доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 15-моддасига ўзгартишлар киритилмоқда. Қонун лойиҳасида Ҳисоб қўмитаси номини Олий Ҳисоб палатасига ўтказишга аниқлик киритувчи ўзгартиришлар киритилган», — деди Қозоғистон Республикаси Адлия вазири Қанат Мусин.

Унга кўра, депутатлик корпуси ташаббуси билан қонун лойиҳасига Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳудудлардаги вакилларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этишни назарда тутувчи қўшимча ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ҳужжатда Конституциявий суд раиси ёки аъзоси, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш муддатлари ва тартибини белгилаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни Олий Ҳисоб палатаси томонидан кўриб чиқиш назарда тутилган.

Қонун лойиҳасидан кутилаётган натижалар маъмурий суд ишларини юритиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, маъмурий ишлар бўйича ягона суд амалиётини йўлга қўйиш, сайлов жараёнининг шаффофлигини оширишдан иборат.

Сўнгги хабарлар