ҚР Сенати халқаро шартномалар тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати «Қозоғистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳужжат халқаро шартномалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Уни Парламент депутатлари тайёрлаган.

– Лойиҳа 1969 йил 23 майдаги Шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқлаштириш, шунингдек, бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этишга қаратилган, – деди Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Айгул Қуспан.

Қонун лойиҳасида «асослаш» ва «халқаро шартномани тузиш» тушунчалари қайта кўриб чиқилди, «имзолаш» ва «вакиллик» тушунчаларига аниқлик киритилди.

Шу муносабат билан ҳужжат қоидалари Қозоғистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram