ҚР Сенати депутати полициячиларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этишни таклиф қилди

«Полиция идоравий уй-жой фондига эга эмас. Шу сабабли, Ички ишлар вазирлиги ходимларга уй-жой ижараси учун компенсация тўлаш билан чекланади. Бироқ, барча ходимлар бу тўловларни олишлари мумкин эмас. Ахир, Ҳукумат уй-жой имтиёзларини олиш учун ходимларнинг айрим тоифалари рўйхатини белгилайди. Шу муносабат билан бугунги кунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қарийб 28 фоизи уй-жойга муҳтож», - деди сенатор Бош вазир Алихан Смаиловга йўллаган депутатлик сўровида.
Нурлан Бекназаровнинг фикрича, бу муаммо бевосита кадрлар алмашинувига, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг масъулияти ва мотивациясига таъсир этади.
Ушбу масалаларни ҳал этиш учун сенатор Бош вазирдан зарур ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш бўйича тегишли чоралар кўришни сўради.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов