ҚР Сенатда рақамли тўлов тизимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Сенатининг Молия ва бюджет қўмитаси депутатлари «Миллий тўлов тизимини жорий этиш. Рақамли тенге – кутилаётган натижалар ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида давра суҳбатини ўтказди, деб хабар беради Кazinform юқори палата матбуот хизматига таяниб.
None
None

2020 йил 24 январ куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ўзаро манфаатли шартларда молия бозори иштирокчиларини жалб қилган ҳолда миллий тўлов тизимини яратишни бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Давра суҳбатини очар экан, сенатор Серикбай Трумов нақд пулсиз тўловлар улуши йилдан-йилга барқарор ўсиб бораётганини ва 2021 йил охирига келиб тўловлар умумий ҳажмининг қарийб 77 фоизини ташкил этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, миллий тўлов тизимининг ривожланиши тенгенинг нақд пулсиз муомалада бўлиши учун янада қулай шароит яратади.

«Қозоғистонда тўлов майдонини яратиш режалаштирилмоқда. Бу нақд пулсиз ҳисоб-китоблар хавфсизлигини оширади, тўловлар тезлигини оширади, бозорнинг барча иштирокчилари учун транзакциялар нархини пасайтиради. Шу билан бирга, миллий тўлов тизимини ривожлантириш маҳаллий банк тизимининг ташқи таваккалларга боғлиқлигини камайтиради, маҳаллий банкларнинг рақобатбардошлигини оширади, шунингдек, ички молия тизимининг хавфсиз ишлашини таъминлайди», — деди Серикбай Трумов.

Давра суҳбатида тўлов тизими мамлакат молия тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири эканлиги ва унинг узлуксиз фаолият юритиши давлатнинг стратегик вазифаси эканлиги такидланди. Шу муносабат билан сенаторлар рақамли миллий валютани жорий этиш механизмларини пухта ўрганиш ва такомиллаштириш муҳимлигини таъкидладилар. Нақд пулсиз айланмалар яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш эҳтимоли борлиги қайд этилди.

Давра суҳбати якунлари бўйича сенаторлар томонидан Миллий банк раҳбарияти ва манфаатдор муассасалар учун тавсиялар ишлаб чиқилди.

Сўнгги хабарлар