ҚР Савдо вазирлиги йил охиригача тухум нархини белгилашни таклиф қилди
ASTANА. Кazinform - Савдо ва интеграция вазирлиги Савдо қўмитаси, Паррандачилар уюшмаси ва Қозоғистон тухум етиштирувчилар уюшмаси, шунингдек, паррандачилик хўжаликлари раҳбарлари билан тухум нархини белгилаш ва нархларни тарифсиз тартибга солиш чораларини кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Мавсумий нархларнинг ошиши даврида товуқ тухуми нархи ошишига йўл қўймаслик мақсадида томонлар йил охиригача 1-тоифали тухум нархини барқарорлаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг талабларини муҳокама қилмоқдалар.
Ўтган йили 30 ноябрь куни Қозоғистон Паррандачилар уюшмаси ва Тухум етиштирувчилар уюшмаси билан нархлар ошишининг олдини олиш мақсадида меморандум тузилган эди.
Бу чора байрам олдидан тухум нархининг асоссиз ошиб кетишини жиловлаш имконини берди.