ҚР Саноат вазири муҳандислик инфратузилмасини таъмирлаш ишларининг бориши ҳақида ҳисобот берди
ASTANА. Кazinform - Жорий йилда иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш учун ажратилган маблағларнинг 78 фоизи маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига ўтказилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев маълум қилди.
“Жорий йилда 161 километр иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш учун республика бюджетидан 93 миллиард тенге ажратилди. Шу жумладан, мақсадли трансфертлар ҳисобидан 104 километр линияни модернизация қилиш учун 69 миллиард тенге; 57 километр линияни таъмирлаш учун давлат захирасидан 24 миллиард тенгега яқин маблағ ажратилди. Шунингдек, табиий монополия субъектларининг инвестиция дастурлари ҳисобидан 17 миллиард тенгега 69 километр линияни модернизация қилиш режалаштирилган. Апрель ойидан буён 93 миллиард тенгедан 72 миллиард тенге, яъни режанинг 78 фоизи маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига ўтказилди. Шу билан бирга, 159 километр иссиқлик тармоғи қурилди. Хусусан, 54 та лойиҳа бўйича 135 километр иссиқлик тармоғи қурилиб, ишлар тўлиқ бажарилди. 10 та лойиҳа бўйича 24 километрлик ишлар эса якунланиши арафасида”, — деди Қанат Шарлапаев.
Шу билан бирга, ҳудудларда муҳандислик инфратузилмасини режали таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини айтди.
“Жорий йилда 541 километр иссиқлик тармоғини таъмирлаш режалаштирилган эди. Бугунги кунда 536 километр йўл таъмирланиб, режанинг 99 фоизини ташкил этади. Бугунги кунда Чимкентда таъмирлаш ишлари давом этмоқда ва биринчи ноябргача, яъни шаҳарда иситиш мавсуми бошланишидан олдин якунланади. 1025 километр сув тармоғи ёки режанинг 90 фоизи, шунингдек, 159 километр ёки 98 фоиз сув қувурлари таъмирланди”, — деди вазир.